
Бухорода йилига 1,1 млн тонна Евро-5 бензини ишлаб чиқариш имконияти яратилади
Президент ҳузуридаги тақдимотда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватларини янада кенгайтириш бўйича истиқболли лойиҳа ҳам кўриб чиқилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, қиймати 1,8 миллиард доллар бўлган ушбу лойиҳа доирасида нефтни замонавий қайта ишлаш ва нефть-кимё технологияларини жорий этиш, янги технологик қурилмаларни барпо қилиш режалаштирилган.











